Дам олиш кунлари Самарқанд сайёҳлар билан гавжум бўлди
Хабарингиз бор, мамлакатимизда байрамлар муносабати билан белгиланган дам олиш кунларида республикамиз бўйича ички туризм учун бир қатор чегирмалар жорий этилган. Бунинг натижаси шу кунларда Самарқандда ҳам билинмоқда — шаҳар сайёҳлар билан гавжум.
- Ўзим нафақадаман, - дейди қашқадарёлик Йўлдош Бозоров. – Сиҳатгоҳда даволанаётгандим. Мен сингари даволанаётган бир гуруҳ қашқадарёликлар ҳам Самарқандга келди. Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбара-мажмуасида бўлдик.
– Анча пайтдан буён Самарқандга келишни мақсад қилгандик, – дейди сирдарёлик Олим Ўктамов. – Маҳалладошларим билан келдик. Қадимий шаҳарнинг таърифини сўз билан тасвирлаш қийин. Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳини кўрдик. Регистон майдонида бўлиб, унинг тарихи билан танишдик.