Дания қирғоқларига ўн минглаб пойабзал ва музлаткичлар оқиб келган

Қирғоқда кўплаб пойабзалдан ташқари, арава ғилдираклари, тиббий буюмлар, ҳатто музлаткичлар сочилиб ётибди.

Пойабзал ва бошқа буюмлар денгизда юк ташишга ихтисослашган Maersk компаниясига тегишли бўлган. Жума куни компаниянинг энг йирик контейнерли кемаси Шимолий денгизда оғир об-ҳаво шароитига дуч келган ва камида қирқ 40 фут (қарийб 13 метр)лик контейнер сувга қулаган. Одамлар ва кема зарар кўрмаган.

Қирғоқ қўриқчиларининг айтишича, бунақаси ҳали бўлмаган, улар қирғоққа кит, балиқ ёки чиқинди оқиб келганини кўрган холос.