Депутат ташаббуси билан ички йўллар таъмирланяпти

Халқ депутатлари Паст Дарғом тумани Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Шоҳруҳ Холмаматов яқинда Тўқбой маҳалласида сайловчилар билан ўтказган учрашувда айрим ички йўллар қишда лой, ёзда чанг бўлганлиги туфайли турли ноқулайликлар келтириб чиқараётганини билдиришди.

Депутат ташаббуси билан маҳалладаги носоз йўлларда ҳомийлик асосида дастлабки таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, учрашувда Маърифат Қудратова соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам, кам таъминланган Гавҳар Рустамова уй-жой билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилди. Депутат ҳар икки ҳолат юзасидан амалий ишларни бошлаб юборди.

Хусусан, ҳомийлар кўмагида М.Қудратовага соғлиғини тиклаб олиш учун 1 миллион сўмдан ортиқ маблағ топширилган бўлса, Г.Рустамова уй-жой олиш учун туман ҳокимлиги рўйхатига киритилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати.