Депутат ёшлар таклифини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бадриддин Насриев Самарқанд шаҳридаги “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Б.Насриев нафақат ёшларга, балки маҳалла аҳолисига ҳам бугунги кундаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, ислоҳотлар ва уларнинг халқимиз ҳаётида ўрни ҳақида гапириб берди. Шунингдек, партиянинг ғоя ва мафкуралари, мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача тушунтиришлар берди.

Учрашув вақтидафаол  ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларини билдирди. Таклифлардан келиб чиқиб, ёшларни қамраб оладиган, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини намойиш этадиган турли тадбир ва лойиҳалар партия томонидан ташкил этилиб, уларга ёшларни доимий равишда жалб этиш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир сўнгида партия сафига янги қабул қилинган аъзоларга партия аъзолик гувоҳномалари, маҳаллада барчага намуна бўлиб келаётган фаолларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 49-умумтаълим мактаби кутубхонаси фондига китоблар жамланмаси тақдим қилинди.