Депутатлар кам таъминланган оилалар муаммоларини ўрганди

Ургут туманидаги 34-умумтаълим мактабида 58-Жозмон сайлов округидан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ихтиёров, 24-Ибн Сино сайлов округидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Қўйсинов фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.
Депутатлик сўрови асосида аниқланган асосий муаммолар – йўлни таъмирлаш, мактабгача таълим ташкилотини қуриш, электр энергияси, газ ва сув масаласи бўлиб, уларнинг ҳал этилиши бўйича депутатлар мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилишларини билдирди.
Бундан ташқари, депутатлар Жозмон қишлоғидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч оилаларга ҳам ташриф буюриб, уларни қийнаб келаётган масалалар бўйича суҳбатлашди.