Депутатлар мингчинорликларга кўмак бера оладими?
- 10.05.2020 11:16
- 314
- Жамият
13-Килдон сайлов округи ва 14-Мингчинор сайлов округидан вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар - Феруз Насруллаев ва Бахтиёр Абдуллаев Булунғур туманидаги Мингчинор маҳалласи аҳлининг муаммоларини ўрганди.
Ичимлик суви масаласи ва экинларни суғориш билан боғлиқ муаммолар бевосита жойларга чиқиб ўрганилди. Унинг ечими мутахассис ва аҳоли билан биргаликда таҳлил қилинди ва қисқа муддатда ҳал этиш бўйича режалар тузилди.
Мулоқот чоғида Мингчинор маҳалласи раиси Саодат Аллаёрова ҳудудда тикувчилик, новвойхона, қандолат цехи, гўзаллик салони, сартарошхона ҳамда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ўқув маркази ташкил этишга эҳтиёж борлигини ўртага ташлади. Депутатлар бу борада мингчинорлик тадбиркорларга ер майдони ва кредит ажратилишида кўмак беражакларини билдиришди.