"Динамо" ўз майдонида "Хоразм"ни енгди

Бугун Про-лиганинг 13-турида "Динамо" ўз майдонида "Хоразм" клубини қабул қилди.

Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ "Динамо" жамоаси вакили Сирож Мелиев ҳисобни очди - 1:0.

45-дақиқа ва қўшимча дақиқаларда дарвозабоннинг қўпол хатосидан фойдаланган "Хоразм" жамоаси футболчиси Рўзимбой Аҳмедов дубль қайд этиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасига келиб, "Хоразм" клуби вакили Рўзимбой Аҳмедов яна дарвозани ишғол этган бўлса, 60-дақиқада Сирож Мелиев ҳособни қисқартирди - 2:3.

88-дақиқада "Динамо" жамоаси футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов пенальтини голга айлантирди, ўйинда камбек - 3:3. 

Иккинчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида "Динамо"нинг яна бир футболчиси Дмитро Сидоренко томонидан киритилган гол жамоанинг ғалабасини таъминлади - 4:3.