Достон Ёқубов 2 та олтин, 1 та бронза медаль билан Осиё чемпионатида етакчилик қилмоқда

Aйни кунларда Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртимиз Достон Ёқубов даст кўтаришда 140 кг вазн тоифасида бронза медалига эга чиққан эди. Спортчи силтаб кўтаришда 182 кг. ва иккикурашда 322 кг. билан мутлақ Осиё чемпиони бўлди. Жами 2 та олтин, 1 та бронза медални қўлга киритди.

Чемпионат натижалари қуйидагича:

1. Достон Ёқубов — 322 кг (140+182, Ўзбекистон)
2. Хианг Шулин — 321 (143+178, Хитой)
3. Aлмаздани Нафав — 309 (139+170, Саудий Aрабистони)

Маълумот учун: Осиё чемпионатида айни вақтда ҳамюртларимиз ҳисобида 5 та олтин, 4 та бронза медаль бор.