ДТМ: “Эл-юрт умиди” жамғармасига номзодлар тест синовлари орқали танланади
- 11.03.2021 10:32
- 228
- Таълим
Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабида “Эл-юрт умиди” жамғармасига номзодларни танлаб олиш, хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари бўлиб ўтди.
Тест синовларига 27 нафар талабгордан 22 нафари қатнашди. Имтиҳон уч қисмдан иборат бўлиб, унда талабгорлар тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялардан синовдан ўтди.
Талабгорларга тест саволларини ечиш учун 2 соат 20 дақиқа вақт берилди. Тинглаб тушунишга эса 30-35 дақиқа вақт ажратилди.
Талабгорлар танловига кўра, саволлар рус, инглиз, турк, немис тилларида тузилди.
Шуниси аҳамиятлики, “Эл-юрт умиди” жамғармасига номзодларни танлаш Самарқандда илк бор ўтказилди.
Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа