ДТМ мутасаддиси Самарқандда сайёр қабул ўтказди
- 08.11.2019 13:30
- 150
- Самарқанд
2019 йил 7 ноябрь куни Самарқанд давлат университети академик лицейида Давлат тест маркази директори ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев марказ фаолияти, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда лицей ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларидаги ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси, унинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.
Теглар:
ДТМ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа