Дубайда пушти рангли "такси"лар бор. Улар фақат аёлларга хизмат қилади

Бир ҳафталик саёҳатим давомида шаҳарда эътиборимни тортган жиҳат - аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатишнинг ўзига хос томонлари бўлди.

Масалан, Дубай кўчаларида пушти рангга бўялган автоуловлар фақат аёлларга хизмат кўрсатади. Унинг ҳайдовчиси ҳам аёллар. Ҳар бир машина GPS ва фавқулодда ҳодиса тугмачаси билан жиҳозланган. Уни босиш билан дарҳол Фавқулодда вазиятлар марказига уланаркан.

Айтишларича, пушти рангли таксилар 22 йил аввал амирликда аёлнинг бегона одам билан ёлғиз қолиши мумкин эмаслиги жиҳатидан, яъни шариат қоидалари туфайли пайдо бўлган. 

Бундай тартибни метрода ҳам кўриш мумкин. Аёл йўловчилар учун Дубай метросида махсус вагонлар мавжуд. 

Ўрганса арзирли тажриба, нима дедингиз? Демак, бизда ҳам “пушти такси” ташкил этса бўлади. Муҳими, аёлларга мўлжалланган такси хизмати ташкил этиш учун қонунчилик ёки бошқа томонлардан тўсқинлик йўқ.

Феруз Яхшибоев.