Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 64 миллиондан ошди

Бугун АОКА залида ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов эпидемиологик вазият бўйича муҳим маълумотларни маълум қилди:

2 декабрь ҳолатига кўра, дунёнинг 218 давлатида жами 64,1 миллион нафар беморда коронавирус аниқланган. Соғайганлар — 44,4 миллион нафар, вафот этганлар — 1 миллион 487 минг нафар.

Сўнгги бир суткада 577,1 минг янги касалланиш қайд этилиб, 11,8 минг нафар бемор вафот этди.

Асосий касалланиш ўчоқлари:

АҚШ — 14,108,490 (+182,172) фуқаро касалланган, 276,976 (+2,611) бемор вафот этган.

 Ҳиндистон — 9,499,710 (+36,456) фуқаро касалланган, 138,159 (+500) бемор вафот этган.

Бразилия — 6,388,526 (+ 52,248) фуқаро касалланган, 173,862 (+697) бемор вафот этган.

Россия — 2,322,056 (+26,402) фуқаро касалланган, 40,464 (+569) бемор вафот этган.

Франция — 2,230,571 (+8,083) фуқаро касалланган, 53,506 (+466) бемор вафот этган.

Қўшни республикаларда:

Қозоғистон — 132,348 (+689) фуқаро касалланган, 1,990 бемор вафот этган.

Қирғизистон — 73,178 (+371) фуқаро касалланган, 1,275 (+4) бемор вафот этган.

Афғонистон — 46,717 (+219) фуқаро касалланган, 1,797 (+23) бемор вафот этган.

Тожикистон — 12,231 (+37) фуқаро касалланган, 86 бемор вафот этган.

Ўзбекистонда жами 73 335 кишида коронавирус аниқланган, ҳозиргача 70 534 нафар (96 фоиз) бемор бутунлай соғайди.

Даволанаётган 2190 нафар бемор ҳолати:

▪️ 39 нафари — ўта оғир;

▪️ 177 нафари — оғир;

▪️ 1974 нафари — қониқарли.

2 декабр ҳолатига кўра, мамлакатимизда мавжуд вирусологик лабораторияларда мавсум бошидан буён 4,621,945 та тест синамалари ўтказилди.