Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Истанбулдаги турар-жой биносида портлаш, Украина альянс аъзолигига яқин, Россия билан ўйиндан бош тортган футбол жамоалари
🔸 Истанбулдаги турар-жой биносида газ сизиши оқибатида портлаш юз берди, оқибатида бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳатланган.
🔸 Путин 30 сентябрни Россия билан янги ҳудудларни бирлаштириш куни деб тасдиқлади.
🔸 Грузия аҳолисининг аксарияти – сўров иштирокчиларининг 62 фоизи президент Саломе Зурабишвилининг импичментига қарши чиққан, 38 фоизи эса ёқлаган.
🔸 Нидерландиядаги Роттердам шаҳрида жиноятчи аввал аҳоли уйларида, сўнгра тиббиёт марказига келиб ўт очган. Уч киши, жумладан, 14 ёшли қиз ҳалок бўлган.
🔸 НАТО Украинага ўқ-дорилар ваъда қилмоқда. Шимолий Атлантика альянси Украинага яна 2,5 миллиард долларлик ўқ-дори ва жиҳозлар етказиб беришни режалаштирмоқда. НАТО бош котиби Столтенберг, Франция ва Буюк Британия мудофаа вазирлари Украина ҳукуматини Россия агрессиясига қарши туришда давом этишларига ишонтирмоқда.
🔸 Тоғли Қорабоғни 84,7 минг арман тарк этди. Боку Қорабоғнинг тинч аҳолиси хавф остида эмаслигини таъкидламоқда.
🔸 Германия канцлери Олаф Шольц жума куни Берлинда Марказий Осиёнинг беш давлати президентлари билан учрашади. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Европа Иттифоқига аъзо давлат раҳбари билан илк бор қўшма музокаралар ўтказади.
🔸 Республикачилар партиясининг иккинчи сайлов баҳси Калифорнияда ўтди. Республикачилар партиясидан номзодлик учун курашда етакчи, собиқ президент Дональд Трамп баҳсларни писанд қилмади, шекилли, иштирок этмади, дейилади "Euronews"да.
🔸 Норвегия УЕФАнинг Россиядан 17 ёшгача бўлган жамоаларга рухсат бериш қарорига қарамай, Россия футбол жамоалари билан ўйнашдан бош тортганини эълон қилган давлатлар қаторига қўшилди. Аввалроқ Англия, Польша, Швеция, Дания, Латвия, Литва ва Украина бойкот эълон қилган эди.