Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 40 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 39 миллион 944 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 111 мингдан зиёд киши вафот этган, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунёда касалликни 40 миллион 348 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 117 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. У ерда ЖССТ маълумотларига кўра, 8,019 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,550 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,224 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,415 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (979 мингдан ортиқ).