Дунёдаги чет элликлар 100 минг доллардан зиёдмаош ишлаб оладиган шаҳарлар

Замонавий ҳаёт ҳар қандай мамлакатда ўз салоҳиятини рўёбга чиқармоқчи бўлган кишига ўзини синаб кўриш имкониятини беради. Ҳар қандай мегаполис катта билим ва кўникмаларга эга чет эллик мутахассис - экспатларни мамнуният билан кутиб олади. Бундай хорижликлар йилига 100 минг доллардан зиёд маош олади.

 Бангкок, йиллик ўртача даромад: 119 601 АҚШ доллари

Осиёдаги бу ажойиб миллиончи шаҳар фаол ва ҳаракатчан одамларни жалб қилади. Бу ерда иш жуда кўп – профессионал кўникмаларга эга экспатлар муаммосиз ишга ёлланади. Фақат полицияда рўйхатдан ўтиш лозим: ноқонуний ёлланиш депортацияга олиб келиши ва мамлакатга қайта киришни доимий тақиқлаши мумкин.

Токио, йиллик ўртача даромад: 132 508  АҚШ доллари

Агар сиз янги муҳитга тўлиқ мослашувни қидирсангиз, Япониянинг ҳеч бир шаҳри сизга тўғри келмайди. Чет эллик ҳар доим жамият томонидан ўртача даражада ҳурмат қилинадиган ва ўртача даражада қабул қилинадиган "гайдзин"лигича қолади. Бироқ у ер узоқ муддатга боришга арзийди: япон мегаполисларида маошлар жуда юқори.

Сидней, йиллик ўртача даромад: 134 368  АҚШ доллари

Бир вақтлар Австралия Британиянинг қамоқхона-колониясидан бошқа нарса эмас эди. Мамлакатнинг турли бурчакларидан бу ерга юборилган маҳкумлар бир неча асрлар давомида кутилмаганда Австралияни сайёрадаги яшаш учун энг яхши жойлардан бирига айлантиришга муваффақ бўлишган. Австралияда чет элликларни хуш кўришади.

Дубай, йиллик ўртача даромад: 138 177 АҚШ доллари

Бирлашган Араб Амирликларининг асосий мегаополиси ва бутун амирликнинг маъмурий маркази Дубай бекордан БААнинг энг муҳим савдо марказларидан бири ҳисобланмайди. Турли касб эгалари, ўз ишининг усталарига бу ерда пул топиш осон.

Париж, йиллик ўртача даромад: 139 602 АҚШ доллари

Назокатли хонимлар ва жаноблар сайр қилиб юрадиган Абадий шаҳар кўчаларидаги ваҳший муҳожирларнинг содир этадиган жиноятлари ҳақидаги чўпчакларнинг 80 фози сафсата деб ҳисобланиши керак. Париж ҳақиқатан ҳам маълум бир мультимаданият муҳитига эга бўлди, аммо бундан зиён кўрганича йўқ. Бу ерда мутахассислар ҳақиқатан ҳам кўп пул топади, бироқ дунёдаги энг гўзал шаҳарда яшаш нархи ҳам ўзига яраша...

Нью-Йорк, йиллик ўртача даромад: 182 240 АҚШ доллари

Дунёдаги энг қулай, энг ёқимсиз, энг ифлос ва энг саранжом шаҳар! Нью-Йоркнинг сатҳ кенглиги мантиқий тушунчага зид: бу ерда сиз бир зумда ҳамма нарсани йўқотишингиз, эртаси куни эса сизни миллионлаб доллар ишлаб оладиган одамга айлантирадиган ғояга қоқилиб кетишингиз мумкин. Экспатлар Американинг бошқа шаҳарларидан кўра Нью-Йоркни афзал кўришади, чунки бу шаҳарда амалга ошиши мумкин бўлган Америка орзусининг сеҳрли аураси бор.

Женева, йиллик ўртача даромад: 184,942 АҚШ доллари

Швейцарияда умумий турмуш даражаси жуда юқори. Ҳақиқий профессионал бу ерда гуллаб-яшнайди: ҳар қандай соҳа мутахассислари учун албатта юқори маошли иш топилади. Пойтахтдан узоқда жойлашган кантонларга кўчиб ўтиш шарт эмас. Женеванинг ўзи муҳожирлар пул ишлаб топиши учун ажойиб танловдир.

Сан-Франциско, ўртача йиллик даромад: 207 227 АҚШ доллари

Сан-Франциско ҳақиқати билан биринчи учрашув тасодифий сайёҳларни чўчитиб юбориши мумкин. Марказий кўчалар барлар ва ҳашаматли қаҳвахоналар олдида ухлаётган бошпанасизлар билан тўла. Маҳаллий аҳоли бу каби арзимас нарсаларга анчадан бери эътибор бермай қўйди, улар зарурат бўлмаса, марказ томон ўтмасликка ҳаракат қилади.

Узоқ вақт қолишга қарор қилган чет эллик учун эса Сан-Франциско идеал шаҳар эканлигини исботлаб берди: архитектура, табиат, сайр-томоша, турмуш даражаси ва иш ҳақи ҳажми иш излаб келган экспатларга идеал нисбатларда тақдим этилади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.