Дунёдаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган давлатлар
Сайёҳлар энг кўп қайси давлатга ташриф буюриши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Албатта, дунёда ҳар йили бир неча миллион сайёҳларни қабул қилиб, уларни ўзларининг маданияти, архитектураси ва миллий хусусиятлари билан таништирадиган давлатлар кўп. Булар ичида бошқаларига қараганда чет эллик сайёҳлар кўпроқ ташриф буюрадиган давлатлар бор.
Франция
Йилига 89 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчилари билан Франция ҳақли равишда дунёдаги энг кўп сайёҳ келадиган мамлакатдир. Франция пойтахтидаги таътиллар Парижнинг тарихий кўчалари ва чақнаб турган Эйфель минораси романтикасини бошдан кечиришни истаган жуфтликлар орасида жуда машҳур.
Бундан ташқари, мода ва савдо жаннати ўзининг дунёдаги энг яхши ресторанлари билан мақтаниши мумкин. Бошқа томондан, Франция мафтункор кўплаб ложувард соҳилли Ўрта ер денгизи пляжларини таклиф қилади. Франция Ривьераси нуфузли курорт шаҳарлари ва қирғоқ қишлоқларига бой бўлиб, уни яна бир машҳур сайёҳлик масканига айлантиради.
Франциянинг турли-туманлиги шу ерда тўхтаб қолмайди, чунки Луара водийси қалъалари ва узумзорлари ушбу Европа мамлакатига саёҳат қилиш учун яна бир сабабдир.
Испания
Европанинг энг яхши дам олиш масканларидан бири бўлганлиги боис, шубҳасиз, Испания дунёдаги саёҳатчилар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлардан биридир. Йилига 83 миллионга яқин сайёҳ Испаниянинг қуёшли пляжлари ва турли шаҳарларига ташриф буюради.
Мамлакат шимолидаги Меъмор Антонио Гаудининг “Ла Саграда Фамилиа” каби таъсирчан архитектура ёдгорлиги жойлашган Барселона қирғоқ бўйи шаҳридаги машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади.
Назокатли пойтахт Мадрид ва Балеар оролларидаги Ибица ва Майорка ҳам Испаниянинг машҳур йўналишлари рўйхатида биринчи ўринда туради. Коста-Бланка ва Коста-дел-Сол шаҳарларидаги пляж курортлар асосан туризмга таянади ва ҳар йили миллионлаб дам олувчиларни жалб қилади.
АҚШ
Ҳар йили Америка Қўшма Штатларига 80 миллиондан ортиқ сайёҳ келади. Турли хил ландшафтлар, маданиятлар ва диққатга сазовор жойларга эга бўлган улкан мамлакатда ҳамма ўзи учун ниманидир топа олади. иқтисодиётининг катта қисми ҳам халқаро, ҳам ички туризмга таянган мамлакатнинг Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Лас-Вегас каби йирик шаҳарлари энг жозибали йўналишлар қаторига киради. Ўзининг тематик парклари ва ёввойи табиати билан машҳур Флорида штатидаги оилавий таътиллар ҳам ўта машҳур. Канада, Мексика, Буюк Британия, Япония ва Хитойдан келган саёҳатчилар АҚШга энг кўп ташриф буюрувчи сайёҳлар сарасига киради.