Дунёдаги фаол ва энг баланд вулқонлар
Шубҳасиз, дунёдаги фаол вулқонлар қўрқинчли табиат ҳодисаларидан бири. Бу геологик шаклланишларнинг Ернинг тузилишида ўз ўрни бор. Минг йиллар олдин сайёрада улар жуда кўп бора содир бўлган.
Бугунги кунда ҳали ҳам фаол бўлган бир неча вулқонлар мавжуд. Улар қўрқитади, завқлантиради ва шу билан бирга баъзилари бутун аҳоли пунктларини йўқ қилиб юборган ҳоллар ҳам бор гап. Бугун, энг машҳур фаол, йирик вулқонлар қаерда жойлашганини кўриб чиқамиз.
Этна
Ҳозирда энг йирик фаол вулқон Италиянинг Сицилия оролида жойлашган.
Италия расадхонаси маълумотларига кўра, Этнанинг баландлиги 3357 ± 3 метрга етади. Вулқонда 200 дан 400 гача ён кратер (вулқон оғзи)лар мавжуд бўлиб, ҳар уч ойда улардан лава отилиб чиқади. Бу жойдаги ер унумдорлиги сабабли тоғ ёнбағирларида қўриқхона жойлаштирилган ва узум яхши ўсади. Вулқон ҳаракатда бўлса-да, у хайрихоҳ ҳисобланади. Бироқ, олимлар у яқин орада ўзини кўрсатиши ва ундан шиддатли отилишлар тарқалиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Ключевской отқич вулқони – Россия ва Евроосиёдаги энг баланд фаол вулқон (Баландлиги - 4800 метр)
У Беринг денгизи қирғоғидан 60 километр узоқликда жойлашган Камчатка табиий боғидаги “Камень”, “Толбачик”, “Безымянный” вулқонлари ҳудудида жойлашган. Ключевскойнинг ёши 7 минг йилдан ортиқ. Бу ҳар 3-5 йилда отилиб турадиган дунёдаги энг фаол вулқонлардан биридир. Энг кучли лаванинг катта отилиши эса ҳар ўттиз йилда бир марта содир бўлади.
Олимлар кул устунлари 12 километр баландликка кўтарилиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқишди. 2010 йилдаги отилишдан сўнг, Европа осмонида шунчалик кўп кул тўпланиб қолдики, парвозларни ёпишга тўғри келди.
Льюльяйльяко – дунёдаги энг баланд фаол вулқон (Баландлиги - 6739 метр
Бу гигант вулқон сайёрдадаги энг қурғочил жой - Анд тоғларидаги Чили ва Аргентина чегараси Атакама чўлидаги баланд платода жойлашган. Ушбу вулқон яна бир рекорд эгасидир. Тоғнинг энг тепасида баргқулоқли, кемирувчи сичқоннинг бир тури топилди. Бугунги кунда у сайёрадаги энг баланд тоғ ҳайвони ҳисобланади. Бу ердаги охирги отилиш 1877 йилда кузатилган, бироқ вулқон ҳозир ҳам фаол ҳисобланади.
Отилишлар даврий зилзилаларга олиб келади, яқин ораларда жойлашган бинолар ва фермаларни вайрон қилса-да, кўпчилик Ернинг чеккасида жойлашган машҳур вулқонларни ўз кўзи билан кўришни, олимлар уларни чуқур ўрганишни, альпинистлар эса бу тепаликларга кўтарилишни орзу қилади. Бироқ, бундай узоқ сафарлар ҳаммага ҳам насиб этмайди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.