Дунёдаги одамлар яшашни ўзига эп кўраётган ғалати ва ғайриоддий жойлар

Баъзи одамлар атроф-муҳит билан уйғунлашиб яшашга, ҳатто унинг ажралмас қисмига айланишга интилишади. Бошқалари эса ўз уйини қуриб, уни мустаҳкам қалъага айлантиради. Одамлар яшашни ўзига эп кўраётган шундай жойлар борки, улар қояда, сувда ёки ғорда жойлашган ва баъзиларининг ёши бир неча юз ва ҳатто минглаб йилларга етади. Бугун ушбу жойлар ҳақида сўз юритамиз.

ХанШань осма ибодатхонаси – Хитой

 

Бу ибодатхона тўғридан-тўғри сезиларли баландликдаги қояда жойлашган: у қисман қоядан чиқиб кетиб, жарлик устида осилиб туради, уни тошга пармаланган лангарчўблар ушлаб туради. Чан Чжи провинциясида жойлашган бутхона эрамизнниг 386-534 йиллар ўртасида бир роҳиб томонидан қурилган. Унда бир-бирига чалкаш тартибликда боғланган 40 та хоналар бор, шу сабаб бу ерга келган одам осонгина адашиб қолиши тайин.

Роуссано монастири, Греция

Марказий Юнонистоннинг марказида жойлашган Роуссано монастири 1545 йилдаги урушлар ва қўзғолонлардан хавфсиз жой излаган бир гуруҳ роҳиблар томонидан қурилган. У денгиз сатҳидан 313 метр баландликдаги қоя тепасида жойлашган. Роҳиблар тош устида ўз уйларини қуриб, ўзларини ҳар хил ҳужумлардан ҳимоя қиламиз деб ўйлашган. Чиндан ҳам шу давргача ҳеч ким бу монастирга бостириб кирмаган.

Сетенил де-лас-Бодегас, Испания


Бу ерда одамлар 25 000 йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келишади. Ғорлар тармоғи ичида қурилган шаҳардаги содир бўлган ўзгариш шунчалик ажойибки, ғорлардаги нам ва қоронғу ертўлалар зайтун дарахтлари, узумзорлар ва табиий сув ҳавзалари бўлган боғларга айланди.

Каса до Пенедо, Португалия


Бу тош уй Португалиянинг шимолида жойлашган бўлиб, Флинстоунлар (қадимги одамлар тўғрисидаги мультфильмдан) уйига ўхшайди, аслида эса уй тош асрида эмас, 1972 йилда тўртта катта тошдан ясалган.

Понте Веккьо, Италия


13-асрдан бери одамлар яшаб келаётган Понте Веккьо аслида кўприк! Унинг қачон қурилгани ва дизайни ким томонидан яратилганини ҳеч ким билмайди. Афсоналар бу ерга келган савдогарлар ўз молларини сотиш учун кўприк томон кўча бошлаганини, шунинг учун уларнинг яқин атрофда яшашлари учун кичик квартиралар қурилганлиги тўғрисида сўзлайди. Ушбу кўприк кўплаб сув тошқинларига дош берди ва бугунги кунгача қандайдир ақл бовар қилмайдиган тарзда мустаҳкам турипти.

 Сиэленд, Англия


Англия қирғоқларидан 6 миль узоқликда жойлашган ва 1956 йилда ташлаб кетилган бу эски ҳарбий ўтиш жойи тез орада янги кўчманчиларига эга бўлди. Бир киши бу ерда радиостанция очишга қарор қилди. Икки йиллик фаолиятидан сўнг иши ноқонуний деб топилди. Бироқ жаноб Бейтс таслим бўлмади: бу жой унга шу қадар ёққиб қолдики, у шу ерда мустаҳкам ўрнашиб олди, “ўз уйи”ни ўзининг янги мамлакати деб атади ва ўз байроғи, мадҳияси, валютаси ва паспортини ишлаб чиқди. Афсуски, Британия ҳукумати бундай ташаббусни қўллаб-қувватламади ва янги тайинланган президент билан музокара юритишга ҳаракат қилди, натижа бўлмагач, минора халқаро сувларда жойлашгани баҳонасида уни тинч қўйишди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.