Дунёмизнинг ғалатилик ва нисбийлиги тўғрисида
Дунё кутилмаган ҳодисаларга тўла қутидир. Биз улар ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмай туриб, мўъжизалар ва кутилмаган ҳодисалар қуршовида яшаймиз.
Нима деб ўйлайсиз, байроқлар чизмаси лойиҳасини кимга ишонишади? Эҳтимол, тажрибали, обрўли кишиларгадир?
Аслида шундай, фақат Аляскада эмас. 1926 йилда Аляска байроғи Бенни Бенсон исмли ўн уч ёшли бола томонидан яратилган. Мовий фонда у еттитаси “Катта айиқ” юлдузлар туркумини, катталик жиҳатидаги яна бири эса Шимолий Юлдузни англатадиган саккизта юлдуз расмини чизди. Бўлди, байроқ тайёр, ундан фойдаланиш мумкин.
Ҳар бир давлатнинг ўз телефон кодлари бор. Лекин муз бўлаги ёки океан хандагига рақам бериш кимнинг хаёлига келган экан? Антарктидадаги пингвинларга қўнғироқ қилмоқчимисиз? Унда 682 рақамини теришни унутманг. Бундан ташқари, Антарктиданинг ҳам интернетда ".aq" номли ўз домен зонаси бор.
Қиш тўғрисида нималарни биламиз? Ҳаво совуқ бўлиб қор ёғади, дарёлар муз остида яширинади. Ҳа, агар сиз шимолда яшасангиз. Жанубий мамлакатларда ёмғир ва қор йиллар давомида ёғмаслиги эса сир эмас. Тарихда Нил дарёси икки марта музлаганини эшитганмисиз? Бу биринчи марта милодий IX асрда, кейингиси эса XI асрда содир бўлган.
Монако миллий оркестридаги мусиқачилар ушбу мамлакат армиясидаги аскарлар сонига қараганда кўпроқ, Италияда Канададаги одамлардан кўра Барби қўғирчоқлари кўп. Канада эса охирги кўп йиллар давомида яшаш учун энг яхши мамлакат деб тан олинган.
Айтганча, “кўк қон” ибораси метафора эмас, лобстерларнинг қони шу рангда, чигирткалар қони эса оқ рангга эга.
Яна бир эслатма. Мутлақо дахлсиз ва қўрқмас одамлар йўқ экан. Наполеон жуда кўп жангларда қатнашган ва ҳеч қачон жанг ортида ўтирмасликни афзал кўрган. Шубҳасиз, у деярли ҳар доим жасур бўлган. Лекин буюк француз қўмондони мушуклардан ўлгудек қўрққан.
Демак, ҳамма нарса жуда нисбий.
Ҳа, дунёмиз ана шундай қизиқарли нарсаларга бой.
Баҳора тайёрлади.