Дунёнинг энг катта ҳайкали АҚШда бунёд этилган, аммо АҚШда ясалмаган? Хўш, унда қаерда ясалган?

Гап АҚШ пойтахтида ўрнатилган “Озодлик ҳайкали” ҳақида бораяпти. Ҳақиқатан ҳам бу ҳайкалнинг ким томонидан қачон ва қаерда ясалгани ҳақида кўпчилик билмаса керак.

Ҳайкал француз маърифатчиси Эдуар Рене Лефевр де Лабулэ ғояси асосида 1884 йил 8 август куни Парижда ясалган ва АҚШга совға сифатида берилган. Ҳайкал бўлакларга бўлиниб, денгиз йўли орқали Америкага келтирилган.

Бош архитектор франциялик Гюстав Эйфель. Аммо ҳайкал америкалик архитектор Ричард Торрис Хант бошчилигида Нью-Йорк шаҳрига ўрнатилган.

Ҳайкалнинг очилиш маросими 1886 йил 28 октябрда бўлиб ўтган. Унинг бўйи 93 метр, оғирлиги эса 205 тонна (таг қисмисиз 178 тонна) бўлиб, ҳайкалда акс этган "машъала кўтариб турган озод аёл" кўрсаткич бармоғининг узунлиги 2,4 метр, машъала эса 8,8 метрдан иборат.

Дарвоқе, ҳайкалга ишлатилган материаллар кўпчиликни қизиқтириши табиий. У бетон, гранит, темир, мис, олтиндан иборат.

Иззатулла Норқувватов тайёрлади.