Дунёнинг турли мамлакатларидаги кулгили қонун ва тақиқлари
Охирги икки йил давомида дунёда ҳеч ким турли мамлакатлар ва шаҳарларда ниқоб тақмаганлиги, карантин ёки комендантлик соати қоидаларини бузганлик учун жарима солинганидан ҳайратда қолгани йўқ. Чегарани кесиб ўтишда, ресторанлар ёки бошқа жамоат жойларига ташриф буюришида тест ва эмлашларсиз тақиқ ва чекловларга барчамиз ўрганиб қолгандик...
Кўпчилик бу янги чекловларсиз ҳам дунёнинг турли мамлакатларида жуда кўп жиддий, кулгили, аҳмоқона ва баъзида бемаъни туюладиган қонун ва тақиқлар борлигини унутиб қўйган ёки улар борлиги ҳақида ҳатто гумон ҳам қилмаган бўлиши мумкин. Айтганча, уларнинг аксарияти АҚШда юритилади, лекин баъзи бошқа давлатлар ҳам улардан қолишмайди. Баъзи тақиқлар шунчалик бемаъники, оддий одамнинг бундай ишни қилиши у ёқда турсин, ҳатто жаримага тортилиши ҳеч қачон хаёлига ҳам келмаса керак. Сайёҳ нафақат жарима тўлаши, балки қамоққа олиниши мумкин бўлган ҳақиқий ҳуқуқбузарликлар ҳам бор. Бугун улар билан танишамиз.
Хитой
Чўкаётган одамни қутқариш қонунга зиддир, чунки бу билан сиз унинг тақдирига аралашган бўлиб чиқасиз.
Бельгия
Қор тўпларини бировга улоқтириш тош отиш билан баробар бўлиб, бу учун 100 евро жарима қўлланилади.
Швейцария
Швейцарияликлар жимжитликни яхши кўрадилар, кеч соат 22.00 дан кейин қўшнилар тинчлигини ҳатто ҳожатхона сувини қўйиб юбориш билан ҳам бузиш мумкин эмас.
Италия
Италиянинг кўплаб шаҳарларида, масалан, Флоренция ёки Венецияда каптарларга овқат берганлик учун 500 евро жарима бор. Флоренциядаги черков зиналарида овқатланмаслик ёки бирон бир суюқлик ичмаслик керак, бу ҳам жаримага олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Венецияда сиз пляжлардаги чағаноқларни териб ололмайсиз... Негаки, мумкин эмас. Жарима!
Сингапур
Сақич чайнаш тақиқланади, кўчада тупурган ёки чиқинди ташлаган одам катта жарималар (500-1000 доллар)га тортилади.
Таиланд
Кўчада ташланган сақич ёки ахлат учун жарима 500 доллардан ошиши мумкин! Монарх тасвири туширилган банкнотани босиб қўйганлар эса қамоққа олинади.
АҚШ
Миннесотада яланғоч ухлаш, ифлос шиналар билан шаҳар бўйлаб машина ҳайдаш, Аризонада кактусларни майдалаш, Аляскада уни суратга тушириш учун айиқни уйғотиш мумкин эмас.
Бу сиз таътилга кетаётиб жаримага тортилишингиз ёки чет элда қамоққа тушишингиз мумкин бўлган саргузаштларнинг тўлиқ рўйхати эмас.
***
Сайтимизни кузатиб боринг ва дунё мамлакатларининг қизиқарли қонун-қоидаларидан хабардор бўлинг.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.