Экологлар қарийб 500 та ҳуқуқбузарликни аниқлади
Ноябрь ойининг ўтган даврида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) инспекциялари томонидан ўтказилган рейд тадбирларида 488 та ҳуқуқбузарлик аниқланди ва қонунбузар фуқароларга жами 191798,589 минг сўм жарима қўлланилди.
Қонунбузилиш ҳолатларини таҳлил қилганимизда, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлик учун 285 та ҳуқуқбузарлик бўйича 45157,5 минг сўм, атмосферага етказилган зарар учун 119 та ҳуқуқбузарлик бўйича 25496,339 минг сўм, сув объектлари билан боғлиқ 10 та ҳуқуқбузарлик бўйича 7136 минг сўм, ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича 16 та қоидабузарлик ҳолатида 51956 минг сўм, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўйича 36 та ҳолат кузатилиб, 34408,25 минг сўм, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан 22 та ҳуқуқбузарга 25645 минг сўм жарима қўлланилди.
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.