Электрон архив ускунаси Самарқандда синовдан ўтказилади

Давлат хизматлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Германия давлатидан HICH-END V -СКАНЕР LIZARD A2 курилмаси келтирилиб, вилоят ФҲДЁ архивига ўрнатилди. Мазкур қурилма орқали архив маълумотларини нусхалаш (сканер) орқали электрон архив шакллантирилади. Эндиликда фуқаролар архив маълумотларини олиш учун ҳафталаб вақт сарфламасдан бир неча дақиқада керакли ахборотга эга бўлишади. Мазкур лойиҳа Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида синовдан ўтказилмоқда ва бу яхши натижа берса, бошқа барча вилоятларга шу каби ускуналар келтирилади.    

Гулбаҳор РУСТАМОВА.