Энди айрим мактабларда пуллик таълим хизматлари кўрсатилади
- 24.04.2019 11:17
- 474
- Таълим

Ҳукумат қарори (343-сон, 22.04.2019 й) билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, пуллик таълим хизматлари зарур моддий-техника базаси ва тегишли педагог ходимларга эга бўлган мактабларда ташкил этилади.
Пуллик таълим хизматлари шартнома асосида кўрсатилади.
Мазкур хизматларга ўқувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади.
Пуллик хизматлар учун тўлов кам таъминланган оилалар фарзандлари учун умумий нархнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони 35 нафардан ошиши мумкин эмас.
Пуллик хизматлардан тушадиган маблағнинг 50 фоизидан кам бўлмаган қисми педагог ўқитувчиларга берилади.
Пуллик хизматлар учун ҳақ банклар орқали тўланади, тўловни мактабда амалга ошириш тақиқланади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ер ҳисобини юритишдаги муаммолар – муҳокама марказида
- 45 дақиқа аввал
- Таълим
Гагариннинг тошкентлик дўсти
- Бугун, 15:16
- Мутолаа
Самарқандда педагоглар аттестацияси бошланди
- Бугун, 14:02
- Таълим