Энди куркачилик ҳам бўлади

Жорий йилда туманда куркачиликни кенг йўлга қўйиш борасида амалий ҳаракатлар бошланди. "Мароқанд парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан йилига 3 миллион дона тухум ва 2 миллионта курка жўжаси етиштиришга мўлжалланган лойиҳа амалга  оширилмоқда.  
– Туманимиздаги "Мотрид агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти ҳудудидан 6,5 гектар ер майдони ажратилиб, куркачилик фабрикасини қуриш ишлари бошланиб кетди, – дейди корхона бош муҳандиси Илёс Қурбонов. – Курка жўжаларини очириш учун тухумлар Голландиядан, инкубатор, куркаларни боқиш, гўшт ва тухумларни сақлаш учун музлаткичлар Германиядан келтирилиши режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш учун ўз маблағимиз билан бирга "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки томонидан кредит ажратилмоқда. Корхона ишга туширилгач, бу ерда 150 та иш ўрни яратилади.