Энергокризис фонида нархлар ошишда давом этмоқда
Энергокризис оқибатлари ўлароқ нархлар ошишини газдан узилган иссиқхоналарда етиштирилувчи бодринг мисолида яққол кўриш мумкин.
Шунинг учун бу жараённи шартли равишда “Бодринг индекси” деб атаса ҳам бўлади. Охирги ҳафтада бодринг улгуржи нархи 24 минг сўмдан 40 минг сўмгача кўтарилган.
24 декабрь ҳолатига 17 декабрь билан солиштирганда мониторинг қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархида, хусусан:
Сабзи 2,5 минг сўмдан 3 минг сўмга;
Лавлаги 2,7 минг сўмдан 3 минг сўмга;
Саримсоқпиёз 30 минг сўмдан 32 минг сўмга;
Помидор 19 минг сўмдан 20 минг сўмга;
Бақлажон 23 минг сўмдан 24 минг сўмга;
Мандарин 25 минг сўмдан 30 минг сўмга;
Ананас 21 минг сўмдан 30 минг сўмга;
Тарвуз 30 минг сўмдан 35 минг сўмга;
Қовун 35 минг сўмдан 40 минг сўмгача ошиши кузатилган.