Энг муҳим вазифа - жамият ҳаётида фаол иштирок этиш
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ташкилотининг VI конференция йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар муносабати билан партия ташкилотининг устувор ташкилий ва сиёсий вазифалари белгилаб олинди.
Бундан ташқари, конференция ишида партия ташкилотларининг 2015-2019 йилларда сайловолди дастури ижросини таъминлаш борасида қилинган ишлар бўйича ҳисобот берилди. Партия дастурий мақсадларини кенг аҳоли ўртасида тарғиб этиш, партия аьзолари ва хайрихоҳлари сафини кенгайтириш, депутатлар ва бошланғич партия ташкилотларидаги партия фаоллари орқали амалий ишларни кўламини кенгайтириш бўйича муҳим вазифалар таъкидланди.
Шунингдек, депутатликка номзодларни танлаш ва тарғибот-ташвиқот ишларида партия аьзоларининг фаоллигини ошириш, номзодларнинг сайловолди дастурларини пухта тайёрлаш, номзодларнинг ишончли вакиллари, кузатувчилар ва ваколатли вакилларини танлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жойларда қонун устуворлиги таъминланиши халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатларнинг устувор вазифаси қилиб белгиланган. Таъкидланганидек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳининг жойларда қарорлар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги масъулияти янада ортмоқда. Шунингдек, партиянинг жамоатчилик қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлар билан ҳамкорликда ҳал этилмоқда.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан партия сайловолди дастурига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича турли таклифлар билдирилди. Партиянинг ўтган даврдаги фаолиятида ташаббускорлик ҳамда фидойилик кўрсатган фаоллар ва фахрийларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, конференция иштирокчилари орасидан партиянинг IX қурултойига делегатлар сайланди.
Партия матбуот хизмати.