Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳига раҳбар сайланди
ЎзХДП Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан партия ҳудудий ташкилотларида фаолият олиб бораётган масъул ходимлар, сайланган депутатлардан гуруҳ раҳбарини сайлаш ҳамда сайловолди дастури ижросини таъминлаш чора-тадбирларига оид семинар бўлиб ўтди.
Семинарда депутатлик сўрови даврида масалаларни атрофлича ўрганиш ва муҳокама қилиш лозимлиги қайд этилди. Жойларда фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларнинг ечимини топиш ва уларга кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни давлат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширишда партия иштирокини кучайтириш муҳим масала экани айтиб ўтилди.
Мутахассислар томонидан фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш билан бир қаторда, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича маълумотлар берилди.
Каттақўрғон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби директори Зайнаб Бердиева халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари этиб сайланди.
Семинарда мавзулар эркин суҳбат, мунозара шаклида тушунтирилди. Иштирокчилар долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларда баҳсли мулоқотга киришиб, партия вилоят Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг фаолият режасини белгилаб олишди.
ХДП вилоят Кенгаши ахборот хизмати.