ХДП вакили 5 кишилик оилага 2,5 миллион сўм ойлик етарли деган гапга изоҳ берди
- 14.11.2019 10:40
- 562
- Ўзбекистон
ХДП партияси раиси Улуғбек Иноятов 10 ноябрь куни Тошкентда сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказилган «Демократик дебат»да Тошкентда 2,5 миллион сўм ойлик олувчи бир нафар боқувчи 5 кишидан иборат оилани боқиши мумкин, деб айтганди.
Улуғбек Иноятовнинг ушбу фикри ижтимоий тармоқ фойдаланавчиларининг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши сектор мудири Равшан Хомитов Халқаро пресс-клубнинг Telegram-каналида юқоридаги фикрга изоҳ берди.
«Бизнинг сиёсий партиямиз раҳбари, ҳурматли Улуғбек Илёсович, 2,5 миллион пул 5 кишидан иборат оилага етади деган фикрни билдирганида оиланинг барча харажатларини назарда тутмаган. Балки фақат озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни назарда тутган эди», деган Равшан Хомитов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ЎзЛиДеП бу йил 105 лойиҳани амалга оширмоқчи
- Кеча, 21:27
- Сиёсат
Камбағалликни камайтиришда нималар муҳим?
- 13/03, 20:01
- Иқтисодиёт
Бугун шоир Нодир Жонузоқ туғилган кун
- 13/03, 19:56
- Мутолаа