Энг узун сайлов: АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери 15-уринишда сайланди

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 15-уринишда спикерни сайлади. Улар Республикачилар партиясининг вакили Кевин Маккарти бўлди. У керакли миқдордаги депутатлар қўллаб-қувватлашига муваффақ бўлди. Бироқ бу сайловлар Америка парламенти қуйи палатаси тарихидаги энг узун сайловлардан бирига айланди.

Конгресс қуйи палатаси спикери лавозими Қўшма Штатларда учинчи ўринда туради. Сайловлар тугагунига қадар парламент иши фалаж ҳолатида қолаётган эди. Спикерсиз қонунчилар қасамёд қилиб, иш бошлай олмайди.