Эр ҳомиладор турмуш ўртоғини ёқиб юборди
- 04.02.2020 10:29
- 946
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 31 январь куни соат 13.00 ларда Жиззах шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган кўп қаватли уй лифтида фуқаро С.Х. аёлининг ҳомиладорлигини билгани ҳолда, ўзи билан олиб келган бензин ёнилғисини турмуш ўртоғининг устига сепиб, ўта шафқатсизларча, қасддан ёқиб юборган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси маълумот берди.
Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи М.У.нинг бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлганлигини гумон қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!