Ер ларзада: охирги икки кунда Европа-Ўрта ер денгизи минтақасида 540 дан ортиқ зилзила қайд этилди, сайёрада геологик силжиш рўй бермоқда
- 07.02.2023 19:38
- 210
- Хориж
Охирги 24 соат ичида Жануби-Шарқий Осиёда ва Тинч океанининг шарқий соҳилларида иккала Америкада ҳам сейсмик зоналар фаоллашди, дея маълум қилади европалик сейсмологлар.
Зилзиланинг ўчоғи Туркия ва Сурияга тўғри келган бўлса-да, ер силкиниши бутун Ўрта ер денгизи соҳиллари бўйлаб - Исроилдан Португалиягача, Атлантика океанидаги оролларда, Франция шимоли, Польша, Каспий денгизи минтақасида қайд этилган.
Нью-Йорк шимоли-ғарбида сўнгги 40 йилдаги энг кучли зилзила содир бўлган, дея хабар берган NBCга таяниб ТАСС. Қурбон ва талафотлар ҳақида хабар берилмаган.
Италиялик олим эса Туркиядаги зилзила уч метргача литосфера плиталари (ер қобиғининг катта ҳаракатсиз майдони – литосферанинг бир қисми) геологик силжишини келтириб чиқаргани ҳақида хабар берган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа