Эркинжон Турдимов Самарқанд давлат университети жамоасига миннатдорлик билдирди

Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза“ амфитeaтрида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!“ фестивали доирасида гала-концерт бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва ушбу фестивалга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётгани учун Самарқанд давлат университетига алоҳида миннатдорлик билдирди.
— Самарқандимизда ўтказилаётган ушбу фестивалда Самарқанд давлат университети талабалари алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда, - деди Э.Турдимов. - Бугун спорт мусобақалари, фан олимпиадалари ўтказилди. Булар юзаки эмас, ҳақиқатан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Самарқанд давлат университети ректоратига, жамоасига, талабаларига алоҳида миннатдорлик билдираман! СамДУ талабалари баракали, келажаги бор ёшлар!
Шундан кейин "Вилоят ҳокими фан олимпиадаси" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Таъкидлаш лозимки, бугун Самарқанддаги барча олий таълим муассасаларида ёшлар фестивали доирасида "Вилоят ҳокими фан олимпиадаси" ўтказилди.
Унда вилоятимиздаги 10-, 11-синф ўқувчилари фанлар кесимида иштирок этди.
Якуний натижалар қуйидагича:
СамВМИда биология фанидан 10-синфлар бўйича
1-ўрин Н.Гадоева (Паст Дарғом туманидаги 28-ИДУМ ўқувчиси);
11-синфларда 1-ўрин С.Муҳиддинов (Каттақўрғон шаҳар, 17-ИДУМ ўқувчиси) қўлга киритди.
Самарқанд давлат тиббиёт институтида кимё фанидан
1-ўрин 10-синф ўқувчиси Севинч Ҳусанова (Самарқанд шаҳар 29-умумий ўрта таълим мактаби) ва
11-синф ўқувчиси Севинч Бўлтакова (Самарқанд шаҳар 29-умумий ўрта таълим мактаби)га насиб этди.
Рус тили фанидан 1-ўрин 10-синф ўқувчиси Элмира Элмуродова (Паст Дарғом тумани 55-умумий ўрта таълим мактаби) ва
11-синф ўқувчиси Дилнура Маматқулова (Самарқанд шаҳар 51-умумий ўрта таълим мактаби) эгаллади.
ТДАУ Самарқанд филиалида ўзбек тили ва адабиёти (рус синфларда) фанидан
1-ўрин 10-синф ўқувчиси Мадина Жалил қизи (Нуробод тумани 2-умумий ўрта таълим мактаби) ва 11-синфлар ўқувчиси Нафиса Мирсанова (Самарқанд шаҳри 1-ИДУМ) ғолиб деб топилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида рус тили ва адабиёти фанидан (ўзбек синфларда) олимпиада якунига етди.
1-ўрин Пайариқ туманидаги 6-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Умида Юлибаева ва
Самарқанд тумани 37-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Замирабону Жўрақуловага насиб этди.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов ғолибларни қутлади.