Эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 8 май кунидан бошлаб республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати оша бошлайди.

Жумладан, Самарқандда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

 Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.