Европада XXI асрда илк бор тўлиқ қуёш тутилиши кузатилди
12 август куни кечқурун Ернинг шимолий яримшарида тўлиқ қуёш тутилиши содир бўлди.
Қуёш Ой томонидан бутунлай тўсилган ҳолат Гренландия, Исландия, Португалия ва Испанияда кузатилди. Континентал Европа учун тўлиқ қуёш тутилиши 1999 йилдан буён биринчи марта кузатилгани сабабли, ушбу ҳодиса кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди — минтақанинг йирик шаҳарларида махсус кўзойнак ва дурбинлар воқеага бир неча кун қолганидаёқ сотилиб кетди.
Исландия тўлиқ қуёш тутилишини тасвирга олишга муваффақ бўлинган биринчи мамлакат бўлди. Қуёш тутилиши туфайли кундузи ярим тунга хос қоп-қоронғи муҳит юзага келди.
Навбатдаги қуёш тутилиши бир йилдан сўнг — 2027 йил 2 августда содир бўлади. Унинг тўлиқ фазасини Испаниянинг энг жанубида, шунингдек, Шимолий Африкада кузатиш мумкин бўлади.