Ейиш мумкин бўлган орол. Нега Ҳурмуз аҳолиси унинг тупроғини ейди?

Эрон яқинидаги Ҳурмуз ороли нафақат гўзал ноёб табиат дурдонаси бўлиш билан, балки шуниси билан машҳурки, уни... еса бўлади.
Аҳолиси озиқ-овқат учун тупроқдан фаол фойдаланади. Улар буни қашшоқлик ёки бирор бир диний одатлар туфайли қилмайди.
Хўш, нега Ҳурмуз аҳолиси ўз оролини ер экан?

Красный песок этого острова

Ўзгача манзара
Сайёҳлар бутун дунёдан бу ерга ажойиб манзарадан баҳраманд бўлиш учун ташриф буюради. Гўё ерда бўлмаганидек тўқ сариқ, бинафша ранг ва қизил тоғлар жилоси шунчалик ёрқинки, улар ҳақиқий эмасдек туюлади. Улар орасидан оппоқ қоялар ва баланд тошлар кўриниб туради.

Пляж из красного песка

Денгиз суви билан таъсири туфайли пляжлардаги қумлар ва қирғоқ тўлқинлари ҳам ақлбовар қилмас даражадаги рангларга бўялган. Бу ерда сиз қизил қум устидаги нилуфар қояларга урилаётган пушти-бинафша тўлқинларни томоша қилиб сайр қилишингиз мумкин.

Тузли тоғлар

Соляные скалы

Оролнинг тузилиш ҳам ўзгача. Ҳурмуз туз қатламларидан иборат. Оқимлар ва иқлим туфайли бу жойда миллионлаб йиллар давомида туз тўпланган, у гипсли жинслар билан биргаликда сув ости тошларини икки томонга суриб юбориб, бутун бир оролни ҳосил қилган. 42 квадрат километр майдонни эгаллайдиган қобирғадаги катта туз конлари кимёвий реакциялар натижасида нафақат тупроқ, балки қоялар рангининг ўзгаришига олиб келган.

Тузли қоялар

Сбор песка

Туз туфайли оролда деярли ҳеч нарса ўсмайди. Бу ерда деҳқончилик қилиб бўлмайди. Ташлаб қўйилган қалъа ва савдо портида фақат балиқчилар яшайди. Қўшимча даромад манбаи сифатида улар таркибида жуда қимматли минералли маҳаллий тузни қазиб олиб, сотиб кун кўришади.

Нега улар тупроқни ейди?
Бу жойда ерни ҳақиқатан ҳам қайлалардан тортиб, балиқ ва мураббогача қўшишади. Маҳаллий “томши” обинонлари одатда ун ва тупроқ аралашмасидан оловда пиширилади.
Албатта оролдаги тупроқнинг ҳаммасидан ҳам фойдаланилмайди. Овқат тайёрлашда фақат битта тепаликдаги тупроқ ишлатилади, у ҳам бўлса тозаланади, элакдан ўтказилади ва термал қайта ишланади.

Чўққидаги тупроқ ўзига хос таркиби туфайли жуда мазали. Уни тузга турли хил зираворлар қўшилганини мисол қилиб, кавказ зираворлари билан солиштириш мумкин.
Ҳурмуздаги тупроққа ўтлар эмас, айнан уни табиий зираворга айлантирган минераллар ва тузлар таъм беради.

Ҳурмузга "сайр"ни Баҳора Муҳаммадиева уюштирди.