“Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” тамойилига амал қилиб

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасида вилоят банк тизимида фаолият кўрсатиб келаётган ёшлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

"Энг иқтидорли ёш банк ходими” кўрик-танлови финалчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ва Марказий банк ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишув асосида ташкил этилган “Замонавий бошқарув” ва “Бошқарув маҳорати” курсларида малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Тадбирда вилоят банк тизими ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этиладиган “Энг фаол китобхон ходим” танлови, “Олий тафаккурда сарҳад йўқ” шиори остидаги интелектуал мусобақа низомлари тасдиқланди ҳамда уларни ўтказишга старт берилди.