Фан олимпиадасида СамИСИ академик лицейи қизлари фахрли ўринларни қўлга киритди

16-17 май кунлари Фарғона вилояти Қува туманида фан олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбек тили, қозоқ тили, тожик тили, рус тили, қорақалпоқ тили, тарих ва география фанларидан бўлиб ўтган фан олимпиадасида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи ўқувчилари Севара Эргашева биринчи, Сабина Деҳқонова иккинчи ўринни қўлга киритди.

- Қизларимиз лицейда зукколиги, тиришқоқлиги билан тенгдошларидан ажралиб туради, - деди СамИСИ академик лицейи она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Насиба Очилова. - Барча фанлардан аъло ўқишга ҳаракат қилиб, академик лицейда ташкил этилган маърифий-маданий тадбирларда фаол қатнашиб келади. Севара ва Сабина инглиз тилидан IELTS халқаро сертификатига ҳам эга. Билимга чанқоқ бу қизларимизнинг орзулари жуда кўп. Улар келгусида ўз соҳасининг етук билимдони бўлиб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.

Республика фан олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаган Севара Эргашева 3 960 000 сўм пул мукофоти, иккинчи ўринга муносиб деб топилган Сабина Деҳқонова 2 640 000 сўм пул мукофоти ҳамда сертификат билан тақдирланди.