"Фантастик янгилик": Ернинг озон қатлами қайта тикланмоқда
Сайёрани Қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурланишидан ҳимоя қилувчи Ернинг озон қатламининг тикланиши жадал давом этмоқда, дея хабар беради БМТ томонидан қўллаб-қувватланган олимларнинг янги ҳисоботида, деб ёзади Axios.
Ҳисоботда айтилишича, Axios асосан Хитойнинг шимоли-шарқидаги заводлардан чиқариладиган озон қатламини емирувчи кимёвий хлорфторуглерод сўнгги тўрт йил ичида сезиларли даражада камайган. Бу озон қатламининг тикланиш динамикасига ижобий таъсир кўрсатган.
“Сўнгги тўрт йиллик ҳисоботга кўра, озонни қайта тикланиши жадал давом этмоқда - бу фантастик янгилик”, деган БМТ Атроф-муҳит дастурининг озон бўйича котибияти ижрочи котиби Мэг Секи.
Антарктидада катта мавсумий озон йўқотишлари қайд этилганидан сўнг, 1987 йилда озон қатламини емирувчи моддалар ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитга чиқаришни чеклаш учун Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи имзоланди. Протокол атроф-муҳит бўйича қабул қилинган энг муваффақиятли шартнома бўлди.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар озонни емирувчи моддалар чиқаришни камайтириш бўйича амалдаги сиёсат ўз кучида қолса, озон қатлами Антарктидада тахминан 2066 йилга, Арктикада 2045 йилга, бутун дунёда 2040 йилга келиб 1980 йилдаги даражага қайтади.
Г.Холдорова тайёрлади.