Фақат аёллар яшайдиган жой. У қаерда жойлашган?

Замонавий амазонкалар мавжуд. Аммо Бразилияда, Рио-де-Жанейродан 400 километр узоқликда, Бело дарёси водийсида жойлашган Нойва-ду-Кордейру деб аталадиган шаҳарда нафақат жанговар, балки гўзал деҳқон аёллари яшайди.

Фото: @noivadocordeiro

Қанчалик қайғули бўлмасин, ҳаммаси хиёнат билан бошланган эди. XIX асрнинг охирида Мариянинг эри бошқа аёлни севиб қолиб уни ташлаб кетди. Қўлида ёш боласи билан ёлғиз қолган аёл таслим бўлмади.
Мария қишлоқ хўжалиги коммунасига асос солди, у ерда фақат яшаш шароити оғир бўлган аёлларни ишга олди. Ажабланарлиси, аёллар жамияти ривожланиб борди ва ҳатто гуллаб-яшнади. Жамият дастлаб жамоатчилик танбеҳига учраган бўлса-да, ҳозирги кунда аёллар матриархал коммунаси 130 ёшда. Ҳозир у ерда ўртача 20-40 ёшлардаги 600 га яқин аёл истиқомат қилади.

Красотки - амазонки нашего времени. Единственное место на земле, куда не пускают жить мужчин

Интернет туфайли улар бутун дунёга машҳур, бошқаларни ўз ҳаёт тарзи билан таништириш мақсадида улар ҳафтада бир неча марта жонли эфирга чиқиб туришади. Журналистлар ҳам мунтазам бу ерга келиб туради.

Коммунанинг ўзига хос бир неча “олтин қоида”лари мавжуд:
• Бу жой роҳибахона эмас ва эркаклар бир қатор мажбуриятларни бажариши учун керак. Турмуш ўртоқлари фақат ташрифлар учун белгиланган кунларда меҳмонга келиб-кетишади. Куёвликка даъвогарлар бундай муносабатларга ҳиссий жиҳатдан олдиндан тайёр бўлишлари керак.

• Эркакларнинг бу ерда яшаши ман этилади. Ўғил бола 18 ёшга тўлиши билан жамоани тарк этади. Аҳоли яшовчилари, яъни дугоналарнинг ўғли ва қизи ўртасида оилалар яратиш тақиқланади, негаки уларнинг барчаси бир оила (опа-ука, ака-сингил) ҳисобланади.

• Шу билан бирга агар аёл турмуш қуриб ёки ўз фарзанди билан “катта ҳаёт”га чиқиб кетмоқчи бўлса, унга ҳеч қандай қаршилик кўрсатилмайди.
• Жамият асосан деҳқончилик – сабзавот ва мева етиштириш билан шуғулланади. Эркаклар қурилиш ва оғир ишларни бажариш учун таклиф этилади.

Красотки - амазонки нашего времени. Единственное место на земле, куда не пускают жить мужчин

Жамиятдагилар ҳозирда коммунага раҳбарлик қилиб келаётган Донна Делисага катта меҳр ва ҳурмат билан қарашади.

Красотки - амазонки нашего времени. Единственное место на земле, куда не пускают жить мужчин

Бошқа жиҳатлардан кўра бу ерда оддий ҳаёт кечирилади. Бразилиядаги ҳамма жойда бўлгани каби тез-тез ташкил этилиб туриладиган концерт ва шоулар болаларни тарбиялашда, бирга овқат пиширишда, ишлаш ва дам олишда ёрдам беради.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.