Фарғона вилояти ҳокимига қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой муҳлат берилди

Олий Мажлис Сенати биносида Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда муҳокамалар марказида қолган Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинган.

"Халқ сўзи" мухбири берган хабарга кўра, комиссия вакиллари Фарғона вилояти ҳокимининг мажлислардан бирида аёлларнинг рўмол ўраши билан боғлиқ фикрлари учун қоралаган ва унга қаттиқ огоҳлантириш ва уч ойлик синов муддати берилган.