Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда мутахассислар қандай ҳаракат қилиши керак?
Айни кунларда Самарқандда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда.
Шу мақсадда шартли равишда зилзила оқибатида кўрилган талафотларни бартараф этиш ва аҳолига тезкор ёрдам кўрсатиш мақсадида Жомбой туманидаги “Uz TRUCK AND BUS MOTORS” МЧЖ автотураргоҳи ҳудудида 100 дан ортиқ техника ва барча куч воситалари бир манзилга жамланди.
Механизация ишлари йиғма отрядининг саф кўриги давомида ҳар бир тузилманинг вазифалари, уларнинг ихтиёрида мавжуд техника ва асбоб-анжомлар кўздан кечирилиб, керакли тавсиялар берилди.
Фавқулодда вазиятлар юз берганда тезкорлик билан ҳаракат қилиш, техикаларнинг соз ҳолатда бўлиши ва барча ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиши бўйича фикрлашилди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар “Раҳматобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида талафот кўрган бинодан жабрланганларни қидириб топиш ва хавфсиз ҳудудга кўчириш бўйича фавқулодда вазиятлар тизимида фаолият юритаётган ташкилотлар хизматларининг ҳаракатлари намойиш этилди.
Ж.Лапасов,
Т.Мирзамуродов,
Самарқанд шаҳар ФВБ ходимлари.