Фермер хўжалиги ерини пулламоқчи бўлган шахслар ушланди
- 13.03.2023 17:46
- 408
- Жиноят ва жазо
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний ер савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Тадбирлардан бири давомида Қўшработ туманида яшовчи фуқаро М.С. ва унинг укаси С.С.нинг ер сотиш билан боғлиқ жинояти фош этилди. Ушбу шахслар Самарқанд шаҳри, “Микрорайон” мавзесидаги деҳқон бозори олдида Пайариқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ўртасой боғлари” фермер хўжалигига тегишли бўлган 70 сотих ер майдонини Самарқанд шаҳар “Увайсий” маҳалласида яшовчи фуқаро С.И.га 4 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув, суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли тартибда чора кўриш режалаштирилмоқда.