Фестиваль матбуот маркази хорижлик журналистлар билан гавжум бўлди
- 25.08.2019 19:51
- 96
- Самарқанд
Бугун “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалини ёритиш истагида Самарқандга келган бир гуруҳ журналист ва блогерлар куннинг иккинчи ярмида кўҳна шаҳарнинг тарихий обидалари – Регистон майдони ва Амир Темур мақбарасини кўздан кечирди. Меҳмонларга бу муқаддас қадамжолар, уларнинг қурилиш тарихи ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Сўнгра улар вилоят Ёшлар марказида ташкил этилган фестиваль матбуот марказига ташриф буюриб, бу ерда журналистлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Интернет тармоғига уланган компьютерлардан фойдаланди. Маҳаллий журналистлар билан дилдан суҳбатлашди, фикр алмашди.
Тўлқин Сиддиқов.
Бахтиёр Мустанов (фото).
Теглар:
фестиваль
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!