Филиппинда номаълум шахс томонидан 30 киши гаровга олинди

Филиппин пойтахти Маниладаги савдо марказларидан бирида қуролланган эркак 30 га яқин одамни гаровга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Воқеа жойига полиция хизмати етиб келди. Одамларни гаровга олган шахс марказнинг собиқ қўриқчиси эканлиги аниқланди. Гаровга олинганларнинг кўпчилиги савдо маркази ишчи-ходимларидан иборат эканлиги айтилмоқда.

Маҳаллий телевидение бир нафар жабрланган шахс тўғрисида хабар берди.