Франция Ўзбекистоннинг Европадаги ҳамкорига айланадими?

Ўзбекистон-Франция. Икки қитъада жойлашган бу давлатларнинг алоқалари тарихи Амир Темур давлатчилиги даврига бориб тақалади.
Франция иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, машинасозлик, таълим, тиббиёт, оғир ва енгил саноатнинг бир қанча соҳаларида ҳамда иқтисодий барқарорлик бўйича дунёда етакчи давлатлардан ҳисобланади.
Кейинги йилларда икки давлат ўртасида ишга солинмаган имкониятлар, ҳамкорликдаги янги лойиҳалар мавжудлиги ойдинлашмоқда. Бу ўз навбатида давлатлар ўртасида товар айирбошлаш соҳасида ҳам сезилмоқда. Вилоятимиз мисолида оладиган бўлсак, 2022 йилда Самарқанддан Францияга товар экспорти кузатилмаган бўлса, ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида 8 556,4 минг АҚШ долларилик маҳсулот харид қилинган
Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимиздан фаранг ўлкасига 116,6 минг долларлик маҳсулот сотилган, йилнинг 9 ойида 7 946,9 минг АҚШ долларилик маҳсулот харид қилинган. Яъни, ўсиш суръати 92,9 фоизни ташкил этиб, жами импортнинг 0,5 фоизини ташкил этмоқда.