Францияда атом сув ости кемаларнинг бирида ёнғин содир бўлди
- 13.06.2020 21:30
- 43
- Хориж
12 июнь куни кечқурун Франциянинг Тулон ҳарбий денгиз базасидаги атом сув ости кемасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўрта ер денгизининг денгиз раҳбарияти хабар берди.
Кўнгилсиз ҳодиса “Рюби” классига мансуб бўлган Perle сув ости кемасида юз берган. У 1987 йил қуриб битказилган бўлиб, 1993 йилда фаолият кўрсатишни бошлаган. Perle 2020 йилнинг январь ойида Тулондаги базага, техник кўрикдан ўтказиш учун олиб келинган эди. Тақдим этилган маълумотга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
“Perle”да содир бўлган ёнғин туфайли атрофга тарқалган тутун радиоактив заҳарли эмас. Кема бортида ҳеч қандай ядровий ёқилғи мавжуд эмас. Франциянинг барча ҳудуди бўйлаб ҳаводаги радиоактивлик даражасини кузатиб борадиган датчиклар ўрнатилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, деди мутасадди раҳбарлардан бири.