Францияда дунёдаги энг кекса аёл 118 ёшида вафот этди

Тулондаги қариялар уйида дунёдаги энг кекса аёл - роҳиба Люсиль Рандон 118 ёшида уйқусида тинчгина вафот этди, деб хабар бермоқда Guardian.

2022 йил апрель ойида Японияда 119 ёшли Кейн Танака вафот этгач Рандон Европанинг энг кекса одами ҳисобланарди. Кўп интервьюларда француз аёл Раббий иродаси дея, узоқ умр кўриш сабабларини тахмин қилишдан бош тортган, аммо 2022 йил апрель ойида буни меҳнат билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди: у 108 ёшгача ишлади, деб эслайди  Le Figaro.

Люсиль Рандон 1904 йил 11 февралда протестант оиласида туғилган. У Биринчи жаҳон уруши пайтида жуда кўп қайғуларни бошдан кечирганини эслар экан, ҳаётидаги энг катта қувончи учта укасидан иккитасининг урушдан тирик қайтиши деб айтган.

1979 йилдан бери Рандон қариялар уйларида яшаб, у ерда бошқа кексаларга ғамхўрлик қилишда ва ҳатто бутунлай кўр бўлган ва фақат ногиронлар аравачасида ҳаракатлана олганда ҳам тасалли беришда давом этган.

Узоқ умр кўришнинг мутлақ чемпиони 1997 йилда 122 ёшида вафот этган француз аёли Жан Калмандир.