Францияда Лувр, Версал саройи ва Лион вокалида эвакуацияни амалга оширди

Францияда портлаш хавфи ҳақидаги огоҳлантиришдан кейин Лувр ва Версал саройи эвакуация қилинди. Париж марказида жойлашган Лувр ташриф буюрувчилари ва ходимлари огоҳлантириш сигналдан сўнг музей биноларини шошилинч равишда тарк этишди.

Кейинчалик Париждаги Лион вокзалида эвакуация қилингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. У ерда шубҳали пакет топилган.

Жума куни Аррасдаги Гамбетта коллежига уюштирилган ҳужум оқибатида бир ўқитувчи ҳалок бўлди, бир неча киши яраланган. Тергов доирасида полиция 11 кишини ҳибсга олди.

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманиннинг айтишича, Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар ва Аррасдаги ҳужум ўртасида боғлиқлик бор. Дарманен "хавфсизлик хизматлари хавфли деб ҳисоблаган ҳар қандай хорижликни мунтазам равишда чиқариб юбориш"га чақирди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бир ҳафта давомида 189 та антисемитизм ҳаракати аниқланган.

Айни пайтда Францияда "фавқулодда терроризмга қарши огоҳлантириш" режими жорий этилган.

Кипр муҳим инфратузилма учун хавфсизлик чораларини кучайтирган. Орол денгиз ва ҳарбий самолётлар орқали Исроилни тарк этаётган юзлаб одамларни қабул қилишда давом этмоқда.