Фуқаронинг 43 миллион сўм маблағи қайтарилди

Рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан фуқаро М.Ўриновнинг уй-жой бўйича йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда фуқаро уй-жой сотиб олиш учун “Elegant new diamond construction” МЧЖ билан шартнома имзолагани, унга кўра бошланғич бадал ва тасдиқланган тўловга асосан пул маблағларини тўлаганлигини билдирган. Бугунги кундаги ҳолат шартнома шартларига мувофиқ эмаслиги оқибатида фуқаро шартномани бекор қилиш тўғрисида “Elegant new diamond construction” МЧЖга мурожаат қилган, аммо мурожаат эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли мазкур МЧЖ билан тузилган шартномани бекор қилиб, ўтказган маблағини қайтариб олиш юзасидан амалий ёрдам бериш сўралган.

Ўрганиш ишлари натижасида, ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан мавжуд ҳолат тўлиқ таҳлил қилиниб, фуқаронинг кўп қаватли уй харид қилиш учун тузилган шартномалари бекор қилинди ҳамда  “Elegant new diamond construction” МЧЖга тўланган жами 43 миллион сўм пул маблағи фуқарога  МЧЖ томонидан қайтарилиши таъминланди.

Шерзод Салоҳиддинов,

Рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.